Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини қисқартирди
Олам
−
13 Январь 2022
9552Афғонистон миллий электр компанияси (DABS) Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини келишувсиз 60 фоизга қисқартирганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берган.
Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистон томони бу ҳолатни “техник муаммолар” билан изоҳлаган. Хусусан, Талимаржон иссиқлик электр станциясида техник хусусиятдаги муаммолар аниқланиб, экспорт ҳажми камайган. Ҳозирги режимда Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш яқин икки-уч кун ичида нормал ҳолатга қайтиши айтилган.
Ўзбекистон томонининг хабар беришича, таъмирлаш учун кўп вақт талаб этилади.
Маълумот ўрнида, Афғонистон электр энергиясининг катта қисмини Марказий Осиё давлатларидан, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистондан сотиб олади.
LiveБарчаси