Ўзбекистон Афғонистонга 100 миллион долларлик электр етказиб беради

Олам

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон ва Афғонистон 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича 100 миллион долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Da Afghanistan Breshna Sherkat” давлат энергетика компанияси хабар берган.  

Таъкидланишича, шартнома Афғонистон “Da Afghanistan Breshna Sherkat” компанияси бош ижрочи директори Ҳафиз Муҳаммад Амин ва Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари раҳбари Дадажон Исақулов ўртасида имзоланган. Келишув икки кун давом этган музокаралардан сўнг имзоланган. 

Шартнома қиймати 2 миллиард кВт/соатни ташкил этади ва унинг қиймати йилига 100 миллион долларга яқин бўлади. Қайд этилишича, ташриф давомида DABS делегацияси ўтган йили имзоланган “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини ҳам муҳокама қилган. 

Афғонистон делегацияси Ўзбекистон билан тўхтатилган лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилишга ваъда берган ва тўхтатилган лойиҳалар хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини билдирган. 

Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими Афғонистон энергетика тизимига фақат Ўзбекистон орқали уланган, яъни ягона энергия тизими мамлакатларида ишлаб чиқарилган электр энергияси фақат Ўзбекистон орқали экспорт қилиниши мумкин. 

Аввалроқ, Тожикистон ва Афғонистон электр тармоқлари компаниялари 2022 йил учун қўшни давлатга тожик электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг