Тожикистон ва Афғонистон келишиб олди
Олам
−
28 Декабрь 2021 8483 1 дақиқа
Тожикистон ва Афғонистон электр тармоқлари компаниялари 2022 йил учун қўшни давлатга тожик электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Ҳужжат “Da Afghanistan Breshna Sherkat” (DABS) ва “Барқи Тожик” ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича имзоланди, дейилади афғон компанияси сайтида эълон қилинган қисқа хабарда.
Қайд этилишича, ҳужжатни DABS раҳбари Ҳафиз Муҳаммад Амин ва “Барқи Тожик” компанияси бош директори Мирзо Исмоилзода имзолаган.
Хабарда ҳужжат имзоланган вақт ва жой, шунингдек, афғон истеъмолчилари учун тожик электр энергияси ҳажми ва нархи кўрсатилмаган. Лекин имзоланган пайтдаги фотосурат илова қилинган.
Икки давлат ўртасидаги амалдаги шартномага кўра, Тожикистон жорий йил охиригача Афғонистонга 1,5 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб бериши керак эди.
Афғонистон 110 кВ электр узатиш линияси орқали етказилган ҳар бир киловатт учун учун 3 цент ва 220 кВ электр узатиш линияси орқали етказилган электр учун 4,5 цент тўлайди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь