Ўзбекистон-Афғонистон савдо айланмаси яқин йилларда 3 млрд долларга етиши мумкин
Олам
−
17 Август
4019Бугун, 17 август куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Афғонистонга борди. Бу ҳақда ҳукумат порталида маълум қилинди.
Ташриф доирасида Қобул шаҳрида “Толибон” муваққат ҳукумати бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, унинг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ханафий, сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Кабир ва ташқи ишлар вазири Амир Хон Мутакий билан икки томонлама учрашув ўтказилган.
Учрашувларда Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантириш, энергетика соҳасидаги самарали ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, мис, темир, нефть-газ конларини биргаликда ўзлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, ҳудудлараро муносабатларни янада чуқурлаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашилган.
Шунингдек, ўзаро савдо айланмасини 2024 йилда 1 миллиард долларга, яқин йилларда эса 3 миллиард долларга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги, бунинг учун ишга солинмаган ресурсларни ўзаро манфаатли асосда амалиётга изчил татбиқ этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистонга боргани хабар қилинганди. Қобул аэропортида Абдулла Ариповни “Толибон” муваққат ҳукумати бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул-Салом Ҳанафий кутиб олди. Қобулда Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда “Толибон” муваққат ҳукумати раҳбарияти ўртасида 5 та шартнома имзоланди. Арипов учрашувда Ўзбекистоннинг Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
LiveБарчаси