Ўзбекистон Афғонистон билан чегарадаги машқларда рус дронларидан фойдаланган — ОАВ

Жамият

image

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Афғонистон билан чегара яқинида ўтказилган Россия билан қўшма машғулотлари доирасида Россия томонидан тайёрланган дронлар ёрдамида ҳаво разведкасини амалга оширди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон ҳарбийлари ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ўтказилган машқлар давомида экспорт шартномаси бўйича аввалроқ етказиб берилган Россиянинг ZALA 421-16E дронларидан фойдаланишган. Ушбу қурилмалар оптик ҳаво разведкаси учун ишлатилади. 

Манбанинг қўшимча қилишича, хавфсизлик хизматчилари ва Ўзбекистон ҳарбийлари юқори технологияли учувчисиз ҳаво аппаратидан фойдаланиши разведка қилиш, шунингдек, вазиятни мониторинг қилишни, ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши курашиш бўйича ҳаракатларни амалга оширишни таъминлайди.

Қайд этилишича, ушбу дронлар олинган маълумотларни бортда қайта ишлаш ва қисқа вақт ичида қарор қабул қилиш имкониятини беради. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 август куни Афғонистондаги вазият кескинлашуви фонида Термиз шаҳрида бошланган “Жануб 2021” рус-ўзбек тактик машғулотари якунига етди.

Ҳарбий машғулотларда икки мамлакатдан жами 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчилар иштирок этган. Шунингдек, 200 та қурол-яроғ, махсус ҳарбий техника ҳамда Россиянинг Ту-22М3 ВКС русумли 4 та самолёти жалб қилинган.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг август ва сентябрь ойларида Россия Қуролли Кучлари бўлинмалари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари билан қўшма машғулотлар ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.

Унга кўра, август ойидаги ҳарбий машғулотлар Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти “Термиз” полигонида бўлиб ўтди. Сентябрь ойидаги машқлар эса Қирғизистоннинг “Эдельвейс” ўқув маркази базасида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон дрон

Баҳолаганлар

961

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг