Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг Термиздаги ҳарбий машғулоти якунланди

Жамият

image

Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш фонида Термиз шаҳрида ўтказилаётган “Жануб 2021” рус-ўзбек тактик машғулотари бугун, 6 август куни якунига етди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Сўнгги машқларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари генерал-майори Шуҳрат Холмуҳаммедов, шунингдек, Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов кузатишди. Ҳарбий етакчиларга ноқонуний қуролли гуруҳлар давлат чегарасини кесиб ўтишинининг олдини олиш бўйича машғулотлар намойиш этилди. 

Қайд этилишича, қўшма ҳарбий гуруҳ аввалига ҳаводан “ноқонуний қуролли гуруҳлар”ни аниқлаб, кейин мамлакат ҳудудига кирган “жангарилар”ни тўхтатиб, якунда аҳоли пунктига яширинган бузғунчиларни йўқ қилган.

“Ҳарбий машғулот концепциясини ишлаб чиқиш учун Суриядаги ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши кураш бўйича Россия Қуролли Кучлари тажрибаси асос қилиб олинган”,  дейди Марказий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари, генерал-лейтенант Михаил Теплинский.

Маълумот ўрнида, ҳарбий машғулотларда икки мамлакатдан жами 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчилар иштирок этган. Шунингдек, 200 та қурол-яроғ, махсус ҳарбий техника ҳамда Россиянинг Ту-22М3 ВКС русумли 4 та самолёти жалб қилинган. 

Аввалроқ, жорий йилнинг август ва сентябрь ойларида Россия Қуролли кучлари бўлинмалари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари билан қўшма машғулотлар ўтказилиши ҳақида хабар бергандик. 

Унга кўра, август ойидаги ҳарбий машғулотлар Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти “Термиз” полигонида бўлиб ўтди. Сентябрь ойидаги машқлар эса Қирғизистоннинг “Эдельвейс” ўқув маркази базасида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон Ҳарбий машғулотлар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг