Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси камбағал экани очиқ айтилди
Жамият
−
28 Февраль 2020
1712234 миллионлик Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси ёки неча фоизи камбағал экани расман айтилди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 27 февраль куни тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилишида сўз очган.
Президентнинг қайд этишича, мамлакат аҳолисининг 12-15 фоиз ёки 4-5 миллиони камбағал. Бу дастлабки ҳисоб-китоблар натижаси, холос. Президент бу ҳақда гапираркан, камбағал дея таърифланган аҳоли даромадларига тўхталади.
“Бу уларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш, бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми? Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этиш ўринлики, камбағаллик Ўзбекистонда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келди. Жорий йил 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномада давлат раҳбари бу ҳақда очиқ-ойдин гапирди ва Ўзбекистон тарихида биринчи марта камбағалликни қисқартириш устувор вазифа сифатида белгиланди.
LiveБарчаси