Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш кечиктирилди
Жамият
−
01 Ноябрь 2023
46871 ноябрдан бошланиши керак бўлган Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш ишлари молиявий масалалар кўриб чиқилаётгани сабаб кечиктирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги маълум қилди.
Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022-йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини 2022 йилда ўтказиш белгиланганди. Аммо 2020 йилда бошланган коронавирус пандемияси сабабли ушбу тадбирни ўтказиш 2023 йилга кўчирилган ва ушбу тадбир 1–25 ноябрь орасида ўтказилиши белгиланган.
Билдирилишича, ушбу жараёнга тайёргарлик доирасида барча норматив-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар ҳамда рўйхатга олиш саволномаларининг шакллари ишлаб чиқилган. Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишнинг махсус веб-сайти (aholi.stat.uz) жорий қилинган.
Аммо агентлик ушбу жараёнда ҳали ҳам молиявий ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
“Ушбу тадбирни ўтказиш билан боғлиқ молиявий харажатлар ўрганиб чиқилаётганлигини инобатга олиб, якуний қарор қабул қилингандан сўнг агентлик томонидан қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, аввалроқ, 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь