Ўзбекистон аҳолиси кунига қанчага кўпаяётгани айтилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 603 443 кишини ташкил этмоқда. Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,9 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 55,3 минг кишига кўпайган. 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Қўмитага кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига ўртача 79,3 нафар доимий аҳоли сони тўғри келяпти. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган (2021 йил 1 июль ҳолатига 1 кв.км.га 77,6 киши).

Аҳолининг 18 млн 117 минг киши шаҳар жойларда, 17 млн 486,4 минг киши қишлоқ жойларда яшайди.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли

Баҳолаганлар

396

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг