“Дунё Россиядан кўра каттароқ”. Зеленский аҳолисини янги зарбалардан огоҳлантирди
Олам
−
10:12 927 2 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага кенг кўламли ҳужум тайёрлаётганини айтди. Унинг билдиришича, бу ҳақда янги разведка маълумотлари мавжуд. Бу ҳақда у кеча, 6 октябрь куни ўзининг Telegram-каналида эълон қилган видеомурожаатида маълум қилди.
“Россиянинг кенг миқёсли ҳужумга тайёргарлиги бўйича янги маълумотларимиз бор. Сизлардан ўзингизга эҳтиёт бўлишни сўрайман. Ракета хавфи ҳақидаги огоҳлантиришларга дарҳол жавоб беринг”, деган Зеленский.
У, шунингдек, Украина хизматлари ва мамлакат ҳаво кучлари мавжуд мудофаа имкониятлари доирасида ҳужумга жавоб беришга тайёрлигини айтган. Зеленскийнинг билдиришича, Россиянинг эҳтимолий янги ҳужумига қарши туришда Украина ҳамкорларининг ёрдами ҳам муҳим.
“Дунёдаги ҳар бир давлат раҳбари ва бизга зарур бўлган мудофаа имкониятларига эга, уларни бизга тақдим эта оладиган ҳар бир давлатнинг роли жуда муҳим”, деди у.
У, айниқса, АҚШ, Европа ва бошқа ҳамкор давлатларда Украинага ёрдам бериш учун сиёсий ирода бўлиши муҳимлигини таъкидлаган.
“Дунё Россиянинг ёвузлигидан кўра каттароқ, ҳаётни ҳимоя қилиш эса барчамиз ҳамкорлик қилишимиз керак бўлган вазифа”, деган Зеленский.
Бундан ташқари, у Украинага ёрдам бераётган барча давлатларга миннатдорлик билдирган.
Маълумот учун, охирги вақтларда Россия Украинанинг фуқаролик объектларига ҳужумларни кучайтирган. Хусусан, Россия октябрь ойи бошидан буён Украинанинг бир нечта кўприкларига зарба берди. Шунингдек, Россия Украинанинг қишлоқлари, аҳоли турар жойларига ҳужумларни кўпайтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина армияси Россия армиясининг янги тактикасига жавобан Россия нефтни қайта ишлаш заводларига бериладиган зарбаларни кучайтиришини айтган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь