Ўзбекистон 2030 йилдан ортиқча электрни Европага экспорт қилади (видео)
Жамият
−
07 Август
4753Каспий денгизи туби бўйлаб чуқур денгиз кабелини ўтказиш бўйича Қозоғистон-Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма уч томонлама лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилса, Ўзбекистон 2030 йилдан бошлаб ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қила олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Остонада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё энергетика вазирларининг биринчи йиғилиши доирасида сўз очди.
“Жорий йил охирига қадар қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинадиган умумий энергия қувватини 4 ГВт дан ортиқ даражага етказамиз. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 20 ГВт дан ошади, шундан 2-5 ГВт Европага экспорт қилинади”, деган Мирзамаҳмудов.
Унинг сўзларига кўра, экспортнинг аниқ ҳажми электр энергиясини узатиш тизимининг қуввати ва европалик харидорларнинг эҳтиёжларига боғлиқ бўлади.
Вазирнинг тушунтиришича, Ўзбекистон электр энергияси Қозоғистон орқали Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими орқали, сўнгра Каспий денгизи туби бўйлаб чуқур денгиз кабели орқали Озарбайжонга, у ердан Грузияга, сўнгра Қора денгиздан Руминия, Венгрия ва Болгарияга етказилади.
Қайд қилинишича, Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, 2030 йилга бориб, генерациянинг умумий қуввати 2,4 баробарга (44,9 ГВт) оширилади. Шу билан бирга, қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши 40 фоизга етказилади ва бу мақсадда умумий қуввати 18,8 ГВт (8,6 ГВт – қуёш, 10,2 ГВт – шамол) бўлган қуёш ва шамол энергияси ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.
LiveБарчаси