Ўзбекистон 2027 йилги Осиё кубогига мезбонлик қилади
Спорт
−
30 июл 10283 1 дақиқа
Ўзбекистон келгуси йили бўлиб ўтадиган футбол бўйича 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2027 йилги Осиё кубогига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.
Осиё футбол конфедерацияси (AFC) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қитъа футболига оид бир қатор муҳим қарорлар тасдиқланди.
Унга кўра, 2027 йилги U-17 Осиё кубоги Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Шунингдек, 2029 йилги U-17 Осиё кубогига Саудия Арабистони мезбонлик қилиши маълум қилинди.
Бундан ташқари, ОФК Ижроия қўмитаси қитъа клублар ўртасидаги мусобақалар ва ёшлар турнирлари регламентига оид қатор ўзгаришларни ҳам тасдиқлади.
Хусусан, 2026-2027 йилги мавсумдан бошлаб ОФК Элит Чемпионлар лигаси мусобақаси янги 32 жамоалик форматда ўтказилади. Шунингдек, U-20 Осиё кубоги саралаш тизимига ҳам бир қатор янгиликлар жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2027 йил Ўзбекистон ҳудудида футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионати ҳам бўлиб ўтади. Бу мусобақага Озарбайжон ҳам мезбонлик қилади.
Live
Барчаси