Ўзбекистон 13 млн долларлик компенсация масаласида АҚШга юзланди
Олам
−
13 Август 2019
7432АҚШнинг Колумбия округи федерал суди Ўзбекистон Ҳукуматининг инвестициявий низо бўйича арбитраж судининг Oxus Gold PLC компанияси фойдасига чиқарилган қарори ижросини бекор қилиш юзасидан расмий мурожаатини қисман қаноатлантирди. Суд материалларига кўра, америка судининг компетентлиги масаласи алоҳида эшитувда кўриб чиқилади.
Oxus Gold PLC 2011 йилда Ўзбекистонни огоҳлантириб, Халқаро савдо палатаси ҳузуридаги Халқаро арбитраж судида иш очганди. Компания мамлакатга киритган инвестицияларини йўқотганини, зарари 1,2 млрд доллар эканини айтган.
Арбитраж 2015 йилнинг декабрь ойи ўрталарида Oxus Gold PLC фойдасига қарор чиқариб, 13 миллион компенсация тўлаш мажбуриятини юклаганди. Компания Париж Апелляция судига шикоят билан мурожаат қилган.
Oxus Gold PLC билан келишувга кўра, арбитраж қарори билан бирдек тўловни талаб қилиш ҳуқуқи бўлган Gretton Ltd. компанияси Париж Апелляция суди қарорини кутмасдан ХСП ҳузуридаги ХАС қарорини тан олиш ва ижро этишни талаб қилиб Колумбия округи федерал судига мурожаат қилди.
Америка суди томонларнинг фактларини кўриб чиқиб, 1958 йилдаги Нью-Йорк конвенциясининг шартларига, шунингдек, АҚШ қонунчилиги ва ваколатли судларнинг қарорларига таяниб, арбитраж қарорини тан олишни кечиктириш бўйича қарор чиқарди.
Ўзбекистон Ҳукумати Колумбия округ судида арбитражнинг қарорини тан олиш ва ижро этишга рухсат бериш ваколати йўқлигини таъкидлагач, Париж апелляция суди Oxus Gold PLC судининг шикоятини рад қилди.
Ўзбекистон Gretton Ltd. компаниясини тегишли тартибни бузишда, керакли ҳужжатларни судга тақдим этмасликда айблади. Колумбия округ суди ушбу фактларни қисман тан олди.
Суд масалани ўрганиб чиқиб, ўз компетентлиги бўйича махсус эшитув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь