Ўзбекистон ҳудудида Африка филидан катта динозавр яшагани маълум бўлди
Бу қизиқ
−
09 Сентябрь 2021
15562Япониянинг Цукуба университети тадқиқотчилари Ўзбекистонда топилган динозаврларнинг олдин номаълум бўлган турини аниқлади. Бу йиртқичлар ҳатто машҳур тираннозаврлардан ҳам каттароқ бўлган.
Маълум бўлишича, буюк аллома Мирзо Улуғбек шарафига Ulughbegsaurus uzbekistanensis деб номланган динозавр Ўзбекистондаги Қизилқум чўлидан топилган ва тахминан 90 миллион йил олдин яшаган.
“Биз бу янги жинс ва турни битта қолдиқ — чап юқори жағ асосида тасвирлаб бердик. Теропод динозаврлари орасида юқори жағнинг катталиги ҳайвонлар ҳажмини аниқлаш учун ишлатилиши мумкин, чунки у бўкса узунлиги билан боғлиқ”, деб тушунтирган доцент Кохей Танака.
Олимларга кўра, Ulughbegsaurus uzbekistanensis’нинг оғирлиги 1000 кг дан ошган, узунлиги тахминан 7,5-8 метрни ташкил этган, бу Африка филидан ҳам узун демакдир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда топилган тош қолдиқларида авваллари фанга маълум бўлмаган динозавр тури аниқлангани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси