Ўзбекистон ҳисоби бронза медалга бойиди
Спорт
−
06 Сентябрь 2024 4594 1 дақиқа
Паралимпиада баҳслари якунланишига икки кун қолганида пара енгил атлетикачи Темурбек Ғиёсов ўз номини Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг совриндорлари қаторига қўшиб қўйди.
У Т64 классида баландликка сакраш дастурида иштирок этиб, 2.03 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, делегация ҳисобидаги медаллар ҳозиргача 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронзага етди. Делегация жами 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 11-ўринга кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бошқа бир пара енгил атлетикачи Толиббой Йўлдошев делегация ҳисобида олтин медални қўшиб қўйгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси
Ким янги очилган кўприк орқали Хитойга борди
24 Октябрь