Ўзбекистон Ҳаж зиёратини ташкиллаштириш бўйича кучли бешталикка кирди

Жамият

image

Бу йилги Ҳаж мавсумида Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича муқаддас ибодатни юқори даражада ташкил этадиган биринчи бешталик давлатлар рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов малумот берди.

Ўзбекистонлик ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ ўтган йилдагига нисбатан 5 миллион сўмга арзонлаштирилгани, Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратгоҳларга яқин, энг муҳими, юқори даражада сервис хизматлари кўрсатиладиган меҳмонхоналардан фойдаланилгани таъкидланди.

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комиловнинг сўзларига кўра, бу йил 7200 ўзбекистонлик Ҳаж сафарида бўлиб қайтди. Шундан 6 минг 970 нафари зиёратчи, 230 нафари хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлари аъзоларидир.

Аҳамиятлиси, зиёратга отланганлар томонидан жами 14326 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган фуқаролар оталиққа олиниб, муборак сафар олдидан 9,3 млрд сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг