Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди

Жамият

image
Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда рекорд натижа билан ғалаба қозонди (видео) north_east

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда рекорд натижа билан ғалаба қозонди (видео)

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистонда ўтказилган VIII Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида рекорд натижа қайд этиб, ғолиб бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мусобақада 14 та давлат – Ўзбекистон, Баҳрайн, Саудия Арабистони (4 та жамоа), АҚШ, Марокаш, Хитой, Иордания, Ироқ, Туркия, Мальдив ороллари, Шри-Ланка, Беларусь, Қозоғистон ва Қатардан 17 та халқаро жамоа ва Покистоннинг 14 та, жами 31 та жамоа беллашган.

Мусобақа шартларига кўра, жамоалар 90 км (60 соат вақт ичида)гача бўлган маршрутнинг 7 та назорат нуқтасида азимут бўйича ҳаракатланиб, унда тактик-махсус, отиш, тиббий, алоқа, муҳандислик тайёргарлиги, оммавий қирғин қуролларидан ҳимоя ва ҳарбий топографиядан турли махсус машқларни, шунингдек, кутилмаган тестларни ечиш машқини бажарди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси қуръага биноан биринчи назорат нуқтасидан 17-бўлиб ҳаракатланишни бошлаган бўлса-да, ҳар битта нуқтада махсус вазифаларни муваффақиятли бажариб, 46 соат 44 дақиқа кўрсаткич билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Ўзбекистонликлар ҳарбийлар 34 дақиқа 15 сонияда 90 кг ярадорни тўлиқ анжом-аслаҳалар билан эвакуация қилиш (5 км масофага югуриш) вазифасини бажариб, мусобақа рекордини ўрнатди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Ўзбекистон жамоасига (95 фоиз натижа) насиб этган бўлса, 2-ўрин Хитой жамоасига (74 фоиз натижа) ҳамда 3-ўрин Баҳрайн жамоасига (65 фоиз натижа) берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 апрель куни Ҳиндистоннинг Пуна шаҳридаги “Аундҳ” халқаро машғулотлар базасида “Дўстлик – 2025” Ҳиндистон-Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлари бошлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазирлиги Покистон армия ўйинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг