Ўзбекистон Ҳиндистон билан қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Жамият

image

Кеча, 16 апрель куни Ҳиндистоннинг Пуна шаҳридаги “Аундҳ” халқаро машғулотлар базасида “Дўстлик – 2025” Ҳиндистон-Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2019 йилдан бери мунтазам тарзда ташкил этиб келинаётган мазкур ўқув машқлари икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадларига қаратилган бўлиб, машғулотлар ҳар йили Ўзбекистон ва Ҳиндистонда навбатма-навбат ўтказилмоқда.

Хусусан, 2024 йилда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий мутахассислари “Дўстлик – 2024” машғулотлари доирасида “Термиз” дала-ўқув полигонида тажриба алмашган.

Ўқув машғулотларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий делегацияси вакиллари иштирок этиб, ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари икки давлат ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг билим, кўникма ва тажрибаларини оширишга хизмат қилаётганини эътироф этган.

Билдирилишича, ушбу ҳамкорликдаги қўшма машғулотлар 28 апрелга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Марказий ҳарбий округида жойлашган “Фориш” тоғ полигонида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ўртасида “Ҳанжар-2024” номи остида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий машғулот Ўзбекистон Ҳиндистон Дўстлик – 2025

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг