“Uzbekistan Airways” Нур-Султонга парвозларни тиклайди

Жамият

image

“Uzbekistan Airways” компанияси Қозоғистон пойтахти Нур-Султонга доимий қатновларни тикламоқда ва Олма-ота шаҳрига қўшимча рейсни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.  

Жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб Олма-отага қўшимча рейс қўйилади, парвоз сешанба кунлари қуйидаги вақтларда амалга оширилади:

•    Тошкент – Олмаота: учиш соат 15:20 да, қўниш соат 17:50 да

•    Олмаота – Тошкент: учиш соат 18:50 да, қўниш соат 19:30 да.

Нур-Султонга рейслар 10, 15, 22 ва 29 декабрь кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

•    Тошкент – Нур-Султон: учиш соат 13:00 да, қўниш соат 16:00 да;

•    Нур-Султон – Тошкент: учиш соат 17:00 да, қўниш соат 18:00 да.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг