“Uzbekistan Airways” Қозоғистонга кетаётганларга муҳим эслатма билан чиқди

Жамият

image

“Uzbekistan Airways” Қозоғистонга кетишни режалаштираётган йўловчилар учун муҳим эслатма билан чиқди. 

Унга кўра, Қозоғистон Республикасига кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қўйилган янгиланган талаблар 19 сентябрдан амалга киритилади. 
 
Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида баҳсли вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ПЗР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига вақтида (парвоздан камида 4 кун олдин) мурожаат қилиниши тавсия этилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Ҳукумати мамлакатга хориждан келаётганлар учун талабларни ўзгартирди. Унга кўра, мамлакатлар икки тоифага бўлинган. Иккинчи тоифа мамлакатлари рўйхатида 21 мамлакат, жумладан Ўзбекистон ҳам киритилган. 

Бу мамлакатдан келганлар термометрия ва анкеталаштиришдан ташқари, коронавирус аниқланмагани ҳақидаги маълумотнома кўрсатиши керак бўлади. Маълумотнома 5 кундан ортиқ бўлмаган вақтда берилган бўлиши керак. Агарда маълумотнома бўлмаса, келган хорижлик чегарада ПЗР тести топширади.

COVID-19 учун текширишга етарли материаллар тўплангач, келган одамлар ўз йўналишида давом этаверади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатнов 11 сентябрдан эътиборан тикланди. Айни вақтда Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳафтада бир марта – жума кунлари апрвоз амалга оширилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг