Қозоғистон Ўзбекистондан келаётганлар учун талабни ўзгартирди
Олам
−
19 Сентябрь 2020
15251Қозоғистон Ҳукумати мамлакатга хориждан келаётганлар учун талабларни ўзгартирди. Бу ҳақда “Today.kz” хабар берди.
Қозоғистон бош санитарининг қарори билан биринчи тоифага киритиладиган давлатлар рўйхати кенгайтирилди. Бу Хитой, Таиланд, Мўғулистон, Малайзия, Миср, Гонконг, Жанубий Корея, Япония, Сингапур, Германия, Беларусь, Озарбайжон.
“Бу мамлакатдан келганлар фақатгина термометр текшируви ва анкеталаштиришдан ўтади”, деган Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Роза Кожапова.
Иккинчи тоифага 21 та мамлакат кирган. Булар Швейцария, Буюк Британия, Польша, Италия, Венгрия, Австрия, Нидерландия, Швеция, Руминия, Чехия, Греция, Туркия, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Арманистон, Россия Федерацияси, Ўзбекистон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон.
Бу мамлакатдан келганлар термометрия ва анкеталаштиришдан ташқари, коронавирус аниқланмагани ҳақидаги маълумотнома кўрсатиши керак бўлади. Маълумотнома 5 кундан ортиқ бўлмаган вақтда берилган бўлиши керак. Агарда маълумотнома бўлмаса, келган хорижлик чегарада ПЗР тести топширади.
COVID-19 учун текширишга етарли материаллар тўплангач, келган одамлар ўз йўналишида давом этаверади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь