Ўзбек ва қирғизлардан иборат жиноий гуруҳнинг катта қурол-яроғ омбори фош этилди (фото)
3-саҳифа
−
14 Май 2023
18899Қирғизистон милицияси ходимлари катта миқдордаги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омборини фош қилди. Шунингдек, улар талончиликда гумон қилинган саккиз кишини – 5 нафар қирғизистонлик ва 3 нафар ўзбекистонлик фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига таяниб Kaktus.media нашри хабар берди.
Манбага кўра, 12 май куни Ички ишлар ходимлари Қора-Сув туманида валюта айирбошлаш шохобчасининг зирҳли жип автомобилини отиб, талон-тарож қилиш ва ўн миллионлаб қирғиз сомини ўмарганликда гумон қилинган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олган. Гумонланувчиларнинг уй-жойларини тинтув қилиш пайтида эса жуда катта қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, жумладан, ўнлаб автоматлар, гранаталар, тўппончалар, снайпер милтиқлари ва бошқа кўплаб қурол-яроқлар топилган.
Ҳибсга олинганлар орасида муқаддам судланганлар, шунингдек, халқаро террорчилик ташкилотининг бир неча аъзолари, жумладан, Суриядаги жанговар ҳаракатларда қатнашганлар ва бир нафар аёл киши ҳам бор.
М. Б., 1997-йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси;
Э.Ж., 1986-йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси;
1993-йилда туғилган А. Т., Ўзбекистон фуқароси, давлатлараро қидирувга берилган;
А.И., 1986-йилда туғилган, Қирғизистон фуқароси;
М.Н., 1971-йилда туғилган, Қирғизистон фуқароси;
Б. Э., 1971-йилда туғилган, Қирғизистон фуқароси;
А. Ш., 1976-йилда туғилган, Қирғизистон фуқароси;
С. А., 2003-йилда туғилган, Қирғизистон фуқароси.
Уларнинг барчаси ҳозирда тергов изоляторига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 28 март куни ҳам Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида катта миқдордаги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омборини фош қилган эди.
LiveБарчаси