Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси яқинида қурол-яроғлар омбори топилди
3-саҳифа
−
29 Март 2023 28618 1 дақиқа
Кеча, 28 март куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омбори топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманида чегара отрядининг хизмат кўрсатиш вақтида чегарадан 600 метр масофада хизмат ити сигнал берган. Чегарачилар сув люкининг ичига яширилган, полиэтилен плёнкага ўралган 16 калибрли ов милтиғини топган.
Қурол ва ўқ-дорилар баённомага мувофиқ расмийлаштирилиб, Қирғизистон Республикаси ИИВ ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь