Ўзбек ва қирғиз мигрантларининг оммавий жанжали сабаби ошкор бўлди
Олам
−
26 Ноябрь 2019
9622Аввалроқ, Россия пойтахти Москвада Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида оммавий жанжал юз бергани хабар қилинганди. Жанжал натижасида ўндан ортиқ одам ҳибсга олинганди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мазкур жанжал юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра, муштлашувда 15 киши, жумладан 10 нафар ўзбекистонлик қўлга олинган.
Оммавий муштлашувда ҳеч ким жароҳатланмаган. Низо футбол мусобақасида қоидалар бузилиши натижасида келиб чиққан.
Aйни пайтда дастлабки тергов амалга оширилмоқда.
Таъкидланишича, элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олди.
Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липецк вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов вилояти, Рязан вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Aрманистон ҳудудидаги ўзбекистонликлар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь