Ўзбек тили ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади
Жамият
−
10 Февраль
6143Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф- асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида сўз боради.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Айни пайтда, бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси фракцияси йиғилишида Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли Фармонида 2025 йил 1 январдан миллий сертификатга эга “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама тўланиши белгилангани, аммо Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қайсидир ҳужжати билан бу тартиб фақат “Она тили ва адабиёт” ҳамда “Тарих” фанлари ўқитувчиларига татбиқ этилаётгани танқид қилинди.
Фракция аъзоси Нодир Тилаволдиев ушбу масалани кўтариб, вазирликнинг бу ҳаракатини Давлат тилига ҳурматсизлик деб баҳолаган. Вазир ўринбосари Шерзод Каримов эса бу масала бўйича алоҳида ҳужжат тайёрланаётгани, тез кунларда ижобий ҳал қилинишини маълум қилган.
LiveБарчаси
Тошкентда подстанция ёниб кетди.
11 Апрель