Ўзбек тенниси афсонаси Денис Истомин фаолиятини якунлади
Спорт
−
03 феврал 2024 10289 1 дақиқа
Ўзбекистонлик 37 ёшли теннисчи, Жакарта-2018 Осиё ўйинлари ғолиби ва бир қатор нуфузли турнирлар иштирокчиси Денис Истомин теннис билан хайрлашди.
Айни кунларда Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да теннис бўйича Девис кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Кун дастуридаги ўйинлардан сўнг, Денис Истомин билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди. Маросимда Истомин кўз ёшларини тия олмади.
Маълумот учун, Денис Истомин 4 марта Осиё ўйинларида қатнашиб, барчасида совриндор бўлган. Кўп марта “Катта дубулға” турнирларида иштирок этган. Яккалик баҳсларда 2 марта соврин қўлга киритган. 2012 йилда ATP рейтингидаги энг яхши натижасини қайд этиб, 33-ўринга кўтарилган.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август