Ўзбек-қозоқ чегарасини белгилашга оид шартнома ратификация қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди. Бу бўйича жорий йилнинг 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қонун имзолади.

Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.

Маълумот учун, мазкур масала бўйича шартнома ҳужжати 2022 йил 21 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёев билан биргаликда имзоланган.

Шартномага кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги Давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2356 километрдан ортиқни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 март куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Шунингдек, 2023 йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғриси”даги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонун маъқулланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон чегара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made