Ўзбек боксчилари Осиё чемпионатига йўл олди

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 19 апрель куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади.

Мусобақада Осиё қитъасининг турли мамлакатларидан ташриф буюрган етакчи чарм қўлқоп усталари иштирок этишади. Бугун, 13 апрель куни чемпионатда иштирок этувчи ўзбек боксчилари Бангкокка йўл олишди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:                                 

- 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов           
- 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов                 
- 56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов       
- 60 кг: Шукуржон Раҳимов                
- 64 кг: Шунқор Абдурасулов           
- 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров             
- 75 кг: Исроил Мадримов                     
- 81 кг: Дилшодбек Рўзматов                
- 91 кг: Санжар Турсунов                      
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов

Бош мураббий: Марат Қурбанов.

Аёллар:

- 48 кг: Фотима Турсунбоева
- 51 кг: Фарангиз Ҳошимова
- 57 кг: Ёдгорой Мирзаева 
- 60 кг: Райхона Қодирова
- 64 кг: Мафтуна Мелиева 
- 69 кг: Шаҳноза Юнусова
- 75 кг: Мавлуда Мавлонова 
- 81 кг: Эъзоза Мелиева 

Катта мураббий:  Лочин Қўчқоров.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг