Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради
3-саҳифа
−
30 Январь 2023
16714Бугун, 30 январь куни болалар шоири Одил Абдураҳмон 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.
Одил Абдураҳмон (Одилжон Абдураҳмонов) 1943 йил 22 февралда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Маъмуробод қишлоғида таваллуд топган. 1962-1969 йилларда Андижон давлат педагогика институтида таҳсил олган. У – 1978 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Ҳарбий хизматни ўтаётган 1965-1967 йиллари шоирнинг болалар ҳаётидан ҳикоя қилувчи “Қувноқ болалар”, “Салом, қуёш” тўпламлари чоп этилган. Шундан сўнг тез орада Абдулла Орипов, Восит Саъдулла, Қудрат Ҳикмат, Сафар Барноев, Наримон Орифжонов каби таниқли ижодкорлар назарига тушади.
Шундан кейин унинг кетма-кет “Ойга ремонт тушармиш”, “Қувноқ болалар”, “Ўзбеклар юрти”, “Милтиқ отилмади”, “Азим кичик армиясининг хазинаси”, “Шамол қандай яшайди”, “Беланчак” каби шеърий ва насрий тўпламлари нашрдан чиқади.
Адибнинг сўнгги йилларда катталар учун бир қатор насрий асарлари нашр этилган. “Ошиқларга ўлим йўқ” қиссаси, “Уруш ва қисмат”, “Сен менинг қўшиғимсан” романлари шулар жумласидандир.
Одил Абдураҳмон 2022 йилда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
“Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси кўп сонли адиблар номидан Одил Абдураҳмоннинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь