Зеленский эффекти: Ўзбекистон самолёти Россияга кира олмади
Жамият
−
13:54 3939 1 дақиқа
Uzbekistan Airways’нинг Тошкент–Москва йўналишидаги HY603 рейси Россиядаги айрим аэропортларда жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабаб ортга қайтди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, HY604 Москва–Тошкент қайтиш рейсининг парвози ҳам кечиктирилади.
Бундан ташқари, HY9609 Термиз–Москва рейси Санкт-Петербургдаги захира аэродромига йўналтирилган. Шу сабабли HY9622 Внуково–Андижон ва HY9621 Андижон–Внуково рейслари ҳам кечиктирилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, барча қарорлар жорий вазиятни ҳисобга олган ҳолда ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинмоқда.
“Йўловчилардан авиакомпаниянинг расмий ахборот ресурсларидаги янгиланишларни кузатиб боришларини сўраймиз. Қатновларнинг келгусида бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда хабар қилинади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Россия ҳаво ҳудудини ёпиш ҳақидаги баёнотидан сўнг Москвадаги 3 та йирик аэропортда 77 та рейс кечиктирилгани ёки бекор қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси