Ўз фарзандини шафқатсизларча қийнаган эркак устидан жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
13 Май 2023
151822 яшар фарзандини аёвсиз қийноққа солиб келган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа 2022 йилнинг сентябрь ойида Тошкент вилояти Янгийўл тумани "Гулистон" маҳалласида содир бўлган. 30 ёшли А.Н. (эркак) оилавий келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғи Н.Ф.дан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини муттасил равишда турли қийноқларга солиб, ушбу жараённи уяли телефон аппаратига видеога олиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган.
Бугун, 13 май куни мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Айтилишича, ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси