Сурхондарёда Тожикистон фуқаросини тутқунликда ушлаган шахс ушланди
3-саҳифа
−
25 Январь 6353 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида Тожикистоннинг Душанбе шаҳридан бўлган фуқарони ноқонуний ҳолда ушлаб туриб, уни қийноққа солган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Денов шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи, 1993 йилда туғилган Тожикистон фуқаросини ноқонуний равишда ушлаб турган.
Аниқланишича, деновлик шахс Душанбе шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган танишига 11 минг АҚШ доллари берган ва гаров сифатида унинг шеригини Денов шаҳрида олиб қолган.
Пуллар ўз вақтида қайтарилмаганидан сўнг, мазкур Тожикистон фуқаросини тутқунликда ушлаб, турли хил қийноқларга солиб, унга оғир даражада тан жароҳати етказган.
Ҳозирда деновлик фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништириб, фуқарони алдаган шахслар қўлга олинганди.
Live
Барчаси