Ўз акасини дўппослаб, пичоқлаган укага жиноий иш очилди

Жамият

image

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида 46 яшар ука 53 яшар акасини дўппослаб, унга пичоқ билан тан жароҳати етказди. Воқеа жорий йилнинг 4 июль куни содир бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Юқоричирчиқ тумани «Файзобод» маҳалласида яшовчи 46 ёшли Зокир Д. шу маҳаллада яшовчи акаси 53 ёшли Ҳусан Д. билан акасининг уйида суҳбатлашиб ўтириб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолади. Жанжал давомида Зокир акасининг турли жойларига қўли билан уриб, сўнг ошхона пичоғи билан қўл соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада Ҳусан Д. олган тан жароҳатлари билан туман марказий тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ётқизилган.

Ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг хулосасида Ҳусан Д.нинг олган тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра оғир тан жароҳатлари тоифасига кириши кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Зокир Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Эҳтиёт чораси сифатида қамоқ танланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг