Уйқу сифатини яхшилаш усуллари очиқланди
Саломатлик
−
18 Июнь
12651Ҳаво тез-тез алмашиб турадиган хонада уйқу сифати яхши бўлади. Бу ҳақда Дания техника университети тадқиқотчилари уйқу сифатини яхшилашнинг оддий усулини аниқлаш мақсадида ўтказган тажрибасида маълум бўлди.
Қайд этилишича, тажриба 4 ҳафта давом этган бўлиб, унда ҳаво тозалагич ёрдамида шамоллатилган хоналар ва 29 киши иштирок этган. Тажриба жараёнида олимлар уйқу сифатини яхшилашга эришиш учун асосий эътиборни хонадаги моддалар миқдорига қаратди. Унга кўра, агар хонада ҳаво алмашиши қанчалик тез бўлса, уйқу сифати ҳам анча яхшиланиши кузатилган.
Таъкидланишича, хонани тез-тез шамоллатиш кечаси уйғониш тезлигини камайтиради.
Шунингдек, тадқиқотда иштирок этган олимлардан бири Павел Варгоcки хоналардаги вентиляция даражаси когнитив имкониятларга таъсир қилишига ҳам эътибор қаратган.
“Ётоқхонадаги ҳавонинг тозалиги диққатни жамлаш, тушуниш ва реакцияга киришиш каби когнитив қобилиятларингизга таъсир қилади. Яхши шамоллатилган ётоқхонада ухлаш когнитив қобилиятларингиз активлашишига ёрдам беради”, дейди у.
Мутахассислар агар кўчада ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқори бўлса, уй ичида деразалар ёпилган ҳолда махсус ҳаво тозалагич қўллашни тавсия қилган.
Шу билан бирга, тадқиқотчилар келажакда каттароқ гуруҳ билан тажриба ўтказиш орқали намлик ва карбонат ангидрид зичлиги ўртасидаги боғлиқликни яқиндан ўрганишни мақсад қилганликларини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Ньюман университети тадқиқотчилари инсонлар нима учун тез-тез қўрқинчли тушлар кўриши ва уларнинг мазмунига қандай омиллар сабаб бўлиши борасида тадқиқот ўтказганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь