Тадқиқотчилар инсонлар нега қўрқинчли туш кўришини аниқлади
Бу қизиқ
−
11 Май
44113АҚШнинг Пенсилвания штатидаги Ньюман университети тадқиқотчилари инсонлар нима учун тез-тез қўрқинчли тушлар кўриши ва уларнинг мазмунига қандай омиллар сабаб бўлиши борасида тадқиқот ўтказди. Натижалар “Dreaming” илмий журналида чоп этилди.
Қайд этилишича, катталарнинг 2,4 фоиздан 12 фоизгача қисми мунтазам равишда ухлаш пайтида ёмон тушлар кўради. Кўпинча бундай тушлар ҳиссий стресснинг кучайиши, травма ва параноя билан боғлиқ.
Тадқиқот икки ҳафта давом этиб, унда 166 нафар талаба иштирок этди. Уларга сўнгги икки ҳафта ичида қанчалик тез-тез қўрқинчли туш кўрганликларини эслаб қолиш, ёқимсиз тушларнинг умумий сонини ҳисоблаш ва уларнинг қай даражада даҳшатли эканини тасвирлаш вазифа қилиб топширилди. Бундан ташқари, иштирокчилар стресс даражасини ва психологик хусусиятларини баҳолаш учун психологик тестдан ўтди.
Мутахассислар тадқиқот давомида тушларнинг частотаси бевосита инсоннинг психологик хусусиятларига ва унинг ҳис-туйғуларини назорат қилиш қобилиятига боғлиқлигини аниқлади.
Хулоса шуни кўрсатдики, туйғуларни жиловлашда қийналадиган одамлар тез-тез даҳшатли туш кўради ва кўп азоб чекади. Эътиборлиси шундаки, ёмон тушларнинг мазмуни инсоннинг реал ҳолати билан эмас, балки унинг шахсий фикрлаши билан кўпроқ боғлиқдир.
LiveБарчаси