Уйқуга тўймаслик эркакларда саратон хавфини оширади
Саломатлик
−
04 Март
5977Олимларнинг тадқиқотларига кўра, уйқусизликка йўлиққан эркакларда простата саратонининг ривожланиш хавфи 20 фоизга ошади. Бу ҳақда "Journal of the National Cancer Institute" нашри маълум қилди.
Маълум бўлишича, ўрнига ётганидан сўнг доимий равишда ярим соат ва ундан кўпроқ вақт мобайнида ухлай олмаслик эркак киши учун рак хавфи ортаётгани белгисидир. Простата саратони омилларига асосан қариш, касалликнинг оилавий тарихи, семириш ва этник келиб чиқиш киради.
Бузилган уйқу илгари ҳам простата саратони сабабларидан бири деб аталган, аммо тадқиқотларнинг аксарияти беморлар қанчалик яхши ухлаганларини аниқ эслай олмасликларига таянган. Шу боис, Мериленд штатидаги АҚШ Миллий саратонга қарши кураш институти мутахассислари тунги ҳаракатлар ва уйқу бузилишларини ўлчаш учун тадқиқотда қатнашган 30 минг британияликнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Тадқиқот бошида уларнинг ҳеч бирида простата саратони бўлмаган.
Натижалар шуни кўрсатдики, кечаси 30 дақиқа ёки ундан кўпроқ ухлай олмай қийналганларда кейинчалик простата ўсмаси пайдо бўлиш эҳтимоли 15-20 фоизга ошган. Олимларнинг фикрича, хавф циркад ритм – тананинг ички биологик "соати"нинг бузилишидан келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида уйқуни келтириб чиқарадиган мелатонин гормони даражасини туширади.
Азизбек Абдуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь