Уйчи туманига янги прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди

Жамият

image

Кеча, 23 февраль куни Наманган вилоятининг Уйчи туманига янги прокурор ва Ички ишлар бўлими бошлиғи тайинланди.

Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғи билан Шерзод Бахтиёрович Раҳимов Уйчи тумани прокурори, иккинчи сектор раҳбари этиб тайинланди. У мазкур лавозимда ишлаган Улуғбек Номановнинг ўрнида иш бошлади.

Шерзод Раҳимов 1980 йил 4 декабрда Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги магистр-юрист.

Меҳнат фаолиятини 2005 йили Наманган шаҳар прокуратурасида прокурор ёрдамчиси сифатида бошлаган.

У 2005-2018 йилларда Наманган шаҳар ва вилоят прокуратура органларида, Республика Бош прокуратурасида турли масъул лавозимларда ишлаган. 2018-2019 йилларда эса Андижон вилояти прокуррорига ўринбосар сифатида меҳнат қилган.

Шерзод Раҳимов 2019 йил апрель ойидан Андижон вилояти Олтинкўл тумани прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Шунингдек, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши сессиясида Фурқат Самижонович Мирзаев Уйчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, учинчи сектор раҳбари сифатида таништирилди.

Маълумот ўрнида, Фурқат Мирзаев мазкур тайинловга қадар  Косонсой тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Аввалроқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов Уйчи тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Уйчи туманиниг собиқ ҳокими Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида ишдан олинганди. У билан бирга туман прокурори, ИИБ бошлиғи ва ДСИ раҳбари ҳам ишдан кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Уйчи

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг