Тўртовинг ҳам ишдан бўшайсан – Президент Уйчи тумани ҳокимига (видео)
Жамият
−
22 Февраль 2021
36553Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида Уйчи туманининг тўртта сектор раҳбари – ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи ва ДСИ бошлиғи ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 22 февраль куни “Махсус ракурс” лойиҳасида Уйчи тумани “тўртлиги”нинг ишдан олинишига боғлиқ янги лавҳалар эълон қилинди.
Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этган Президент Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақовдан ҳудуди нега ҳама кўрсаткич бўйича охирги ўринда эканини сўраган. Ҳоким давлат раҳбаридан яна бир имконият беришни сўраган. Аммо Шавкат Мирзиёев имконият берилмаслигини айтган.
“Нега Уйчи туманининг ҳамма кўрсаткичлари республикада энг охирги? Ҳеч қандай имконият йўқ, тўртовинг ҳам ишдан бўшайсан”, деган Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, Муҳаммадаюбхўжа Апақов 2018 йилдан бери тумнга ҳокимлик қилиб келаётганди. Апақов билан бирга туман прокурори Улуғбек Номанов, ички ишлар бўлими бошлиғи Авазбек Хўжахонов ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Адҳамжон Маҳмудов ҳам ишдан олинди.