Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов Уйчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Муҳаммадзокир Маматханов 1974 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. 

1998—2016 йилларда Поп, Чуст, Норин туманлари, Наманган шаҳри ва Наманган вилоят давлат солиқ инспекциялари, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Уйчи тумани ҳокимлигида турли вазифаларда меҳнат қилган. 

2016—2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган. 2018 йилдан 2020 йилга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган. 

Муҳаммадзокир Маматхонов 2020 йил 16 июлдан бери Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Уйчи туманиниг собиқ ҳокими Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида ишдан олинганди. У билан бирга туман прокурори, ИИБ бошлиғи ва ДСИ раҳбари ҳам ишдан кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг