Ўтган йили Ўзбекистонда судлар томонидан қанча иш кўрилди? (видео)

Бу қизиқ

image

2025 йилда Ўзбекистондаги судлар томонидан жами 4 миллиондан ортиқ иш кўрилган. Бу ҳақда кеча, 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Алишер Усмонов маълум қилди.

Хусусан, 2 млн дан ортиқ фуқаролик ишлари, 63 мингта жиноят иши, 91,8 мингта материал (жиноят ишидан келиб чиқадиган), 691 мингта маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар, 357 мингдан материал (ҳуқуқбузарлик ишидан келиб чиқадиган), 51,2 мингта санкция ва мажбурлов чоралари, 690 мингдан ортиқ иқтисодий ишлар ҳамда маъмурий органларнинг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ 18,4 мингта низолар кўриб чиқилган.

Кўрилган 4 миллиондан ортиқ ишларнинг атиги 3,3 фоизи устидан юқори инстанция судларига шикоят ёки протест берилган (қолган 96,7 фоиз ишлар бўйича суд қарорлари билан томонлар келишган). 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда қарийб 422 нафар шахс оқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов Ўзбекистон Олий суд судлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг