Ўтган ойда товарлар ва хизматлар нархи қанчага ошди?

Жамият

image

2025 йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 % га ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,5 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2024 йил ноябрь – 110,0 %) нисбатан 2,5 фоиз бандга пасайди. 

Ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 фоизга, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари 0,5 фоизга ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,3 фоизга қимматлашгани кузатилган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бодринг (96,0 %), помидор (82,2 %), булғор қалампири (61,2 %), бақлажон (51,7 %), узум (12,1 %), анор (7,9 %), қовоқ (5,4 %), олма (4,7 %), мандарин (4,5 %), шафтоли (3,7 %), тарвуз (3,4 %), қовун (3,4 %), товуқ тухуми (2,4 %), қуй гўшти (0,8 %), картошка (0,7 %), биринчи навли буғдой уни (0,5 %) ҳамда мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) (0,3 %) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида сабзи (-26,1 %), шолғом (-7,1 %), барча навдаги гуруч, гуруч оқишоғи (-4,5 %), ловия (4,2 %), шакар (-2,9 %), пиёз (-2,5 %), банан (-1,3 %) ҳамда парранда гўшти (-1,2 %) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшган.

Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан пропан (7,4 %), бензин (1,7 %), цемент (1,4 %) ҳамда кийим ва пойабзал (0,7 %) нархларида ўсиш кузатилган.

Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 195 мингга яқин нархлар қайд этилган. 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг сентябрь ойида дунё бўйлаб мол гўштининг бир килограмм учун ўртача нархи 6,9 долларга (83 629,38 сўм) етганди.


Мақола муаллифи

Теглар

товар хизмат истеъмол сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг