Мол гўшти рекорд даражада қимматлади

Бу қизиқ

image

2025 йилнинг сентябрь ойида дунё бўйлаб мол гўштининг бир килограмм ўртача нархи 6,9 долларга (83 629,38 сўм) етди. Бу ҳақда Жаҳон банки маълум қилди. 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг сентябрь ойида мол гўштининг нархи 1960 йил бошидан бери энг юқори даражага етган ва август ойидаги кўрсаткичдан 0,6 фоизга ва 2024 йилдагидан деярли 10 фоизга ошган.

Мутахассислар бу тенденцияни Жаҳон бозорида мол гўшти нархининг ошиши, инфляция, АҚШ ва Хитой истеъмолчилари талабининг ўсиши ва рақобатдош маҳсулот бўлган сут маҳсулотлари нархининг юқорилиги билан баҳолаган.

Шунингдек, нарх ошиши иқлим ўзгариши, қурғоқчиликнинг авж олиши, яйловларнинг қисқариши ва озиқ-овқат харажатларининг ошиши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Дунёдаги энг йирик мол гўшти ишлаб чиқарувчи давлатлардан бири бўлган АҚШда бу йил сигирлар сони шу омиллар туфайли 1951 йилдан бери энг кам рақамларни қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов ҳамда Мўғулистон Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазири Энхбаяр Жадамба ўртасидаги учрашувда Ўзбекистон Мўғулистондан 2000 тонна ҳалол от ва қўзи гўштининг биринчи партиясини сотиб олишга келишилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Хитой Жаҳон банки мол гўшти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг