АҚШ Россияни G20 Энергетика вазирлари учрашувига таклиф қилди

Олам

image

АҚШ Россияни G20 мамлакатларининг Энергетика вазирлари учрашувида иштирок этишга таклиф қилди. Россия вакили 14–16 сентябрь кунлари Техас штатида бўлиб ўтадиган учрашувда қатнашиши кутилмоқда. Бу ҳақда кеча, 11 сентябр куни Оқ уй вакилига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.

Оқ уй вакилининг айтишича, Россиядан бир мансабдор шахс келаси ҳафта Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 энергетика вазирлари учрашувида иштирок этади.

“Оқ уй вакилининг маълум қилганидек, Россиядан бир мансабдор шахс келаси ҳафта Хьюстонда бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этади”, дейилади “Reuters” хабарида.

Ҳозирча Россия томонидан учрашувда айнан ким иштирок этиши маълум қилинмаган.

Маълумот учун, G20 энергетика вазирларининг учрашуви 14–16 сентябрь кунлари АҚШнинг Техас штатида ўтказилади. Унда энергетика соҳасидаги глобал масалалар, жумладан, энергия хавфсизлиги ва халқаро ҳамкорлик билан боғлиқ мавзулар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Россиянинг G20 тадбирларида иштирок этиши сўнгги вақтларда янада эътиборли бўлиб бормоқда. Жорий йилнинг август ойи охирида АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Эшвилл шаҳрида G20 мамлакатлари молия вазирлари ва марказий банк раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда Россия Молия вазири Антон Силуанов 2022 йил апрелидан буён биринчи марта шахсан иштирок этган.

Мазкур ҳолат, Россиянинг G20 доирасидаги тадбирларда иштироки давом этаётгани Москва ва Ғарб давлатлари ўртасида Украина уруши ортидан юзага келган кескин муносабатларга қарамай, “Катта йигирмалик” майдонида мулоқот сақланиб қолаётганини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги урушни якунлаш бўйича келишув тузишни исташини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг