Трамп Эронга Хитой ёрдами ҳақидаги хабарни рад этди
Олам
−
09:11 277 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳужумдан олдин Хитойдаги айрим ташкилотлар Теҳронга Иорданиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳақида сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этгани ҳақидаги хабарни жиддий қабул қилмади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“The Wall Street Journal” нашри АҚШлик расмийларга таяниб, Хитойдаги ташкилотлар жорий йилнинг июль ойида Иорданиядаги АҚШ базасига қилинган ҳужумдан олдин Эронга ушбу база тўғрисида сунъий йўлдош тасвирларини бергани ҳақида хабар тарқатганди. Ҳужум оқибатида уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлганди.
Трампдан Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан бўлажак учрашувида ушбу масалани кўтариш-кўтармаслиги сўралганда, у саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади. Президент икки давлат ҳам бир-бирини кузатиш билан шуғулланишини айтган.
“Биз ҳам уларни кузатамиз”, деган Трамп.
“The Wall Street Journal” мақоласида сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этган Хитойдаги аниқ ташкилотлар номи келтирилмаган. Шунингдек, нашр уларнинг ҳаракатларида Хитой ҳукумати бевосита иштирок этганини даъво қилмаган.
Трамп Хитой билан муносабатлари яхши эканини таъкидлаб, ҳар икки давлат ҳам ўзини тўғри тутганини қайд этган.
Маълумот учун, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви жорий йил 24 сентябрь куни АҚШда ўтказилиши режалаштирилган. Бироқ Хитой томони учрашувни ҳозирча расман тасдиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитойни Америка сайловларига аралашишда яна бир бор айблаганди.
Live
БарчасиИсроил дрони Ғазода автомобилга зарба берди
13 сентябр