Усмонхон Алимов дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан жой олди
Олам
−
27 Октябрь 2020
11903Иорданиянинг Амман Қироллик исломий стратегик тадқиқотлар маркази Жоржтаундаги Мусулмон-христиан бирдамлиги маркази кўмагида дунёдаги энг нуфузли мусулмонларнинг 500 талик рейтингини тузди. Тадқиқот 2009 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинади.
Кеча, 26 октябрь куни эълон қилинган The Muslim 500-2021 рейтингида биринчи ўринни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эгаллади (2019 йилда 6-ўрин). Иккинчи ўринда Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ал-Сауд (2019 йилда 4-ўрин), учинчи ўринда Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий (2019 йилда 2-ўрин) жой олган.
Ўтган йили рейтингда биринчи ўринни эгаллаган покистонлик Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний бу йил бешинчи ўринга лойиқ кўрилган.
Топ-50 таликдан Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II ал-Ҳуссейн (4-ўрин), Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси, БАА Қуролли кучлари Бош қўмондони ўринбосари Мухаммад ибн Зайд Ал-Наҳаён (7), Қатар амири Шайх Тамим ибн Ҳамид ал-Тани (11), Индонезия Президенти Жоко Видодо (12), Мисрнинг ал-Азҳар университети Шайхи доктор Аҳмад Муҳаммад ал-Тоййиб (13), Покистон Бош вазири Имрон Хон (15), Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдул Азиз ал-Сауд (23), футболчи Муҳаммад Салоҳ (42) жой олган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов рейтингда 166-ўринда қайд этилган.
Шунингдек, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 159-ўринни эгаллаган.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь