Усмонхон Алимов дунёнинг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан жой олди
Жамият
−
02 Октябрь 2019
6244Уммонда жойлашган Султонлик Исломий cтратегик тадқиқотлар маркази анъанавий равишда эълон қилиб келинадиган “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатининг 2020 йил учун сарҳисобини чоп этди. Мазкур рўйхатда Ўзбекистондан яна Мусулмонлар идораси раиси–муфтий Усмонхон Алимов ўрин олган.
Ушбу рўйхат 2009 йилдан бери Американинг George Town университети қошидаги Шаҳзода Ал-Валид бин Талал маркази билан ҳамкорликда мунтазам равишда тузиб келинади.
Дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатинининг биринчи ўрни покистонлик Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийга насиб этган.
Иккинчи ўринда Эрон Oлий диний руҳонийси Оятуллоҳ Саид Али Ҳoмaнаини кўриш мумкин.
Абу Даби валиаҳди Зайд Ал-Наҳён эса учинчи ўринни забт этган.
Кучли бешликдан Иордания подшоҳи Абдуллоҳ ибн ал-Ҳусайн ва Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ол Сауд жой олган.
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эса олтинчи ўринда турибди.
Таниқли футболчи Муҳаммад Салоҳ эса ушбу рўйхатнинг 44 ўрнини забт этган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси-муфтий Усмонхон Алимов ушбу рўйхатнинг биринчи 50талигига кирмаган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларидан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу рўйхатдан жой олган.
LiveБарчаси