Усмонхон Алимов оғир аҳволдами? Мусулмонлар идораси изоҳ берди

Жамият

image

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг саломатлиги ёмонлашгани тўғрисида турли хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати муфтийнинг саломатлиги бўйича тарқалган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилиб, вазият юзасидан маълумот берди

“Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломатликларини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажалари амалга оширилмоқда. Малакали тиббиёт мутахассислари ва шифокорлар томонидан ҳазратнинг соғлиқлари мунтазам кузатиб борилмоқда ҳамда даволаниш босқичлари ўтказилмоқда. Аллоҳ таолога шукрки, айни пайтда муфтий ҳазратларининг сиҳатлари барқарордир”, дейилади идора хабарида.

Мусулмонлар идораси одамлар орасида ҳар хил асоссиз ва воқеликка тўғри келмайдиган ёлғон хабарларни тарқатиш муборак Ислом динида гуноҳ саналиши, қонунчиликда эса жавобгарликка сабаб бўлишини эслатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Усмонхон Алимов

Баҳолаганлар

1185

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг