Усик мутлақ жаҳон чемпионига айланди (видео)

Спорт

image

Кеча, 19 май куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ўтказилган замонавий бокс тарихидаги энг муҳим жанглардан бирида украиналик боксчи Александр Усик британиялик Тайсон Фьюрини мағлуб этди.

Илгари мағлуб бўлмаган Фюрини мағлуб этиб, Усик оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди – охирги марта бу унвонни 1999 йилда Леннокс Льюис эгаллаган. Шу тариқа, украиналик боксчи тўртта бокс ташкилоти – WBA, WBO, IBF ва WBC бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Жанг 12 раунд давом этди. Жанг давомида ташаббус ё Фьюрига, ё Усикка ўтди, аммо 9-раунд якунида украиналик боксчи британияликни нокдоунга туширди.

Жангда Александр Усик ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди.

"Бу мен учун, оилам учун, ватаним учун ажойиб имконият", деди Усик ўзининг ғалабасини эълон қилгач.

У реванш жангига ҳам тайёр эканини қўшимча қилди. Усик шу кунгача бокс рингида мағлубиятсиз қолмоқда.

Ўз навбатида, Тайсон Фьюри Усик билан жангни “фантастик” деб атади, бироқ айни пайтда ҳакамлар қарорига рози эмаслигини билдирди.

"Мен бу жангда ғалаба қозондим деб ўйлайман, у бир неча раундда ғалаба қозонди, лекин раундларнинг аксариятида мен ғалаба қозонганман", дейди Фьюри.

Фьюрининг сўзларига кўра, одамлар урушаётган мамлакатни қўллаб-қувватлайди.

Украинанинг “Трибуна” спорт нашри бош муҳаррири Олег Шербаков украиналик боксчини “ҳақиқий халқ ҳимоячиси”, деб атади. Шербаковнинг сўзларига кўра, Усик "фронт чизиғдан бир километр узоқликда" украиналик аскарлар билан учрашган ва уларга совғалар берган. Апрель ойида боксчи уйидан айрилган украиналикларга ёрдам бериш, шунингдек, Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Усик” жамғармасига асос солган.


Мақола муаллифи

Теглар

Усик Фюри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг