Усик-Фьюри жанги ташкилотчилари трансляциядан қанча даромад қилди?
Спорт
−
07 Июнь 2024 5873 1 дақиқа
Украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун кечган жангда 1,5 миллион доллар пуллик трансляция сотилган. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Жанг 19 майга ўтар кечаси Ар-Риёдда бўлиб ўтди ва украиналик боксчининг ғалабаси билан якунланди. Британиялик Тайсон Фьюри эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилди.
Қайд этилишича, жанг трансляциясининг аксариятини Британия телеканаллари томонидан сотиб олинган. Шунингдек, жанг ҳомийлик шартномаларидан 40 миллион доллар ва чипта сотишдан яна 3 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усик-Фьюри жанги ташкилотчилари ноқонуний трансляциялар туфайли 120 миллион доллар зарар кўргани хабар қилинганди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь