USAID дастурларининг 83 фоизи ёпилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) дастурларининг 83 фоизини расман тўхтатди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ўз Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

Давлат котибининг сўзларига кўра, USAID'ни бекор қилиш учун Америка Қўшма Штатлари томонидан 5 минг 200 дан ортиқ шартнома тузилган.

“Олти ҳафталик текширувдан сўнг, биз USAID дастурларининг 83 фоизини расман тўхтатдик. Ҳозирда бекор қилинган 5200 шартнома орқали Қўшма Штатлар манфаатларига тўғри келмайдиган ўнлаб миллиард долларлар сарфланган”, дея ёзади Марко Рубио.

Шунингдек, Давлат котиби ўз постида “узоқ вақтдан бери кечикиб кетган тарихий ислоҳот”га қўшган ҳиссаси учун Илон Маск томонидан назорат қилинадиган Ҳукумат самарадорлиги идорасига (DOGE)  миннатдорлик билдирган.

Рубионинг қўшимча қилишича, USAID'нинг қолган 18 фоиз дастурлари (тахминан 1000 та дастур) Давлат департаменти томонидан бошқарилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти USAID'нинг 2000 нафар ходимини ишдан бўшатиш тўғрисида электрон мактублар юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп USAID Марко Рубио Халқаро тараққиёт агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг